Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:05 / 29.01.2016
3584
1 дақиқада ўқилади
Яман президенти қароргоҳи ёнидаги портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
Яман президенти қароргоҳи ёнида содир этилган портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Sky News Arabia нашри. Маълумотларга кўра, яна 12 киши жароҳат олган.
Аввалроқ Яман президенти қароргоҳига кираверишда портлаш содир бўлгани, портловчи моддалар билан тўлғазилган автомобиль қароргоҳдан 500 метр узоқликдаги назорат-ўтказиш пунктига бориб урилгани маълум қилинганди.