Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 20:17 / 30.01.2016
2926
1 дақиқада ўқилади
“Арсенал” ўсмирлар ўртасидаги 2015 йилги жаҳон чемпионлари Нвакали ва Чуквуэзени ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди
Нигериянинг 17 дан кичик ёшдагилар терма жамоаси футболчилари Сэмюэл Чуквуэзе ва Келечи Нвакали Лондоннинг “Арсенал” жамоаси сафига ўтишга яқин турибдилар.
Футболчилар агентлари билан бирга “Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер ва жамоанинг ижрочи директори Иван Газидис билан трансфер деталларини келишиб олиш учун учрашдилар.
Нигериянинг ўсмирлар терма жамоаси 2015 йилги жаҳон чемпионати ғолиби бўлган, Келечи Нвакали эса мусобақанинг энг сермаҳсул футболчиси деб топилган эди.