Спорт | 23:58 / 30.01.2016
5065
1 дақиқада ўқилади

“Барселона”-“Атлетико” учрашувига 94 990 томошабин ташриф буюриб, каталон клуби учун мавсум рекорди ўрнатилди

“Барселона” Испания Примерасининг 22-турида ўз майдони “Камп Ноу”да “Атлетико”га қарши учрашув ўтказди. Учрашув каталонияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувга 94990 томошабин ташриф буюрди, бу каталон клуби учун томошабинларнинг майдонга ташриф буюриши бўйича жорий мавсумдаги рекорд кўрсаткич бўлди. “Камп Ноу” стадиони ҳаммаси бўлиб 99 354 томошабинни сиғдира олади.

Каталон клуби учун бу борадаги аввалги рекорд натижа “Гампер кубоги” мавсумолди мусобақасининг финалида “Рома”га қарши учрашувда қайд этилганди. 2015 йил 5 августда бўлиб ўтган учрашувга 94422 томошабин ташриф буюрганди.