Жаҳон | 12:01 / 30.01.2016
3874
1 дақиқада ўқилади

Air Canada самолёти салон очилиб кетгани боис Торонтода қўнди

Air Canada авиакомпаниясининг Нью-Жерсидан Ванкуверга кетаётган самолёти салонининг герметизацияси бузилгани боис Торонто аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширишга мажбур бўлди. Бу ҳақда BNO News портали хабар бермоқда.

Айтилишича, дегерметизация Пенсильвания штати осмонида содир бўлган, самолёт дарҳол 10 минг м баландликдан 3 минг м га тушган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш