Жамият | 08:54 / 30.01.2016
4884
1 дақиқада ўқилади

Бойқўнғир космодромидан жорий йилдаги биринчи “Протон-М” ракетаси фазога кўтарилди

Бойқўнғир космодромидан “Бриз-М” тезлаштирувчи блокига эга “Протон-М” ракета-ташувчиси фазога кўтарилди. Бу ҳақда ўз твиттерида “Роскосмос” агентлиги маълум қилди.

Парвоз Москва вақти билан соат 1.20 да амалга оширилди. Ракета бортида Европанинг алоқа йўлдоши Eutelsat9B бор.

Коинот соҳасидаги манбанинг маълумотларига кўра, Бойқўнғирдан 2016 йилда амалга оширилиши керак бўлган биринчи парвоз уч кунга ортга қолдирилгани маълум қилинганди. Бунга ракета ва тезлаштирувчи блокнинг тайёрмаслиги сабаб бўлган.