Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон дрони Форс кўрфазида АҚШ авиаташувчи кемаси устидан учиб ўтди
Эроннинг разведка учун мўлжалланган учувчисиз парвоз қурилмаси Форс кўрфазидаги нейтрал сувларда АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг авиаташувчи кемаси устидан учиб ўтган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
“Учувчисиз парвоз қурилмасининг қуроли бўлмаган ва кема учун ҳеч қандай хавф солмаган”, деб айтди АҚШ ҲДК вакили.
Бироқ унинг айтишича, хавфнинг бўлмаганига қарамасдан, бу Эрон томонидан “нонормал ва нопрофессионал” ҳаракат бўлган.
Таъкидланишича, ушбу воқеа 12 январда юз берган.
Аввалроқ Эрон АҚШдан Уммон бўғозидан авиаташувчи кемасини олиб чиқиб кетишини талаб қилгани маълум бўлганди.