Спорт | 22:40 / 30.01.2016
5492
1 дақиқада ўқилади

Япония U23 Осиё чемпионати ғолиби бўлди (Видео)

Япония U-23 терма жамоаси Осиё чемпионати финалида Жанубий Корея U-23га қарши майдонга тушди ва қийин кечган учрашувда иродали ғалабани қўлга киритиб, қитъа ғолиблигини қўлга киритди.

Финал баҳсида Жанубий Корея олимпиячилари 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эдилар. Аммо Япония ёшлар терма жамоаси 67 ва 68-дақиқаларда тезкор голлар киритиб вазиятни ўнглади. 81-дақиқада эса Такумо Асано киритган ғалаба тўпи японларга олтин медални келтирди.

Осиё Чемпионати U-23
Финал
Япония - Жанубий Корея - 3:2
Голлар: Такумо Асано 67, Шиня Яжима 68, Такумо Асано 81 - Квон Чанг Хун 20, Жин Сеонг Ук 47