Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 17:50 / 30.01.2016
3409
1 дақиқада ўқилади
Кербер Australian Open’нинг 2007 йилдан бери энг паст рейтингли ғолибаси бўлди
Жаҳоннинг олтинчи ракеткаси, германиялик Анжелик Кербер Австралия чемпионати финалида америкалик рақибаси Серена Уильямс устидан ғалаба қозониб, турнирнинг 2007 йилдан буён кузатилган энг паст рейтингли ғолибаси бўлди.
Ўшанда ғалаба қозонган Серенанинг синглиси Винус Уильямс дунё рейтингида 81-ўринда турганди. Кербер Топ-5га кирмай туриб Australian Open’да ютган бешинчи теннисчидир.
Australian Open 2016 йилнинг 18-31 январь кунлари бўлиб ўтади. “Катта шлем” туркумига кирувчи мазкур турнирнинг ютуқ жамғармаси 44 млн Австралия долларини ташкил қилади.