Жамият | 07:50 / 30.01.2016
3962
1 дақиқада ўқилади

NY Daily News: марҳум мусиқачи Дэвид Боуи ўз оиласига 100 млн доллар мерос қилиб қолдирди

10 январда саратондан вафот этган британиялик мусиқачи Дэвид Боуи ўзининг рафиқаси Иман ва икки фарзандига 100 млн доллар мерос қилиб қолдирди, деб ёзмоқда New York Daily News нашри. Бу мусиқачи қолдирган васиятномадан маълум бўлди.

Боуининг биринчи турмушидан ўғли Данкан Жонс мероснинг 25 фоизини, унинг ўгай синглиси Александрия ҳам 25 фоизини, қизининг онаси, рафиқаси Иман Боуи эса 50 фоизини оладиган бўлди.

Бундан ташқари, артист кўп йилларда давомида дўсти ва шахсий ёрдамчиси бўлган Корин Швабга 2 млн доллар васият қилди. Мусиқачи ўзининг бошқа бир дўсти, ўғлининг энагаси бўлган швейцариялик Марьон Скенега 1 млн доллар қолдирди.

Шунингдек, Боуи унинг жасади кули буддавийлик анъанасига кўра Бали ороли узра ёйиб юборилишини васият қилгани маълум бўлди. 

Аввалроқ Дэвид Боуининг қўшиқлари ва альбомлари савдоси унинг вафотидан кейин 50 мартага ошиб кетгани маълум қилинганди.