Жамият | 18:48 / 30.01.2016
7065
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 1 тонна арча ғуддаси ўғирлаган 2 нафар шахс қўлга олинди

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида ўрмончилик омборидан 1 218 кг арча ғуддасини ўғирлаган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда 30 январь куни Интерфакс агентлиги хабар берди.

Pavlodarnews.kz сайтининг маълум қилишича, жиноятчилар монтировка ёрдамида ғуддалар экиш учун қуритилаётган бино қулфини бузиб, ўғирликни содир этишган.

33 ва 24 ёшли талончилар ўз айбларига иқрор бўлдилар. Айтилишича, улар 46 халтага жойланган ғуддаларни асл эгаларига қайтадан сотиб, 400 минг танга топишдан умидвор бўлишган.

Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.