Жаҳон | 22:29 / 30.01.2016
4239
1 дақиқада ўқилади

Рим папасининг Fiat автомобили учун 82 минг доллар берилди

Рим папаси Францискнинг Fiat 500L автомобили Филадельфиядаги аукционда 82 минг долларга сотилди. Гап понтифик ўзининг бу шаҳарга ташрифи пайтида юрган иккита Fiat’дан бири ҳақида кетмоқда.

Ҳаммаси бўлиб папанинг машинасига 19 киши даъвогарлик қилди. Аукциондан олинган пуллар хайрия ишлари ва католик епархияни қўллаб-қувватлашга ишлатилади.

Рим папаси Филадельфияда 2015 йилнинг сентябрида бўлганди. Папа юрган иккинчи автомобиль автошоуда намойиш қилинади. Сўнгра у ҳам аукциондан сотиб юборилиши мумкин.