Иқтисодиёт | 09:40 / 30.01.2016
2393
2 дақиқада ўқилади

Рио-де-Жанейродаги 2016 йилги Олимпиаданинг бюджети 10 млрд долларга яқинни ташкил қилади

Жорий йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпиада бюджети 39,1 млрд реални, яъни 9,75 млрд долларни ташкил қилади. Бу ҳақда Бразилия
Давлат олимпия раҳбарияти (APO )да маълум қилинди.

2015 йил августида тузилган аввалги харажатлар сметасига кўра ўйинлар бюджети 100 млн долларга кўпроққа ошган. APO маълумотларига кўра, умумий суммадан 60 фоизини хусусий инвестициялар ташкил қилган. Бразилия ўйинларни ўтказиш учун ариза топширганда Олимпиада бюджети 7,2 млрд долларни ташкил қилишини таъқидлаганди. Таққослаш учун, Лондондаги 2012 йилги Олимпиада унинг ташкилотчиларига 16,3 млрд долларга тушган, Бразилияда 2014 йилда ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионати эса 6,8 млрд долларга айланган.

Рио-де-Жанейродаги Олимпиада бюджети уч тарқибий қисмдан шаклланади. Спорт объектларини қуриш учун 1,77 млрд доллар сарфланган. Шаҳарда мусобақалар олдидан қурилган инфратузилма объектларига кетган харажатлар 6,15 млрд долларни ташкил қилади. Ва ниҳоят, “Рио-2016” ташкилий қўмитаси бюджети 1,85 млрд долларни ташкил қилади, бу маблағдан бир қисми Олимпиаданинг очилиши ва ёпилиши маросимларига сарфланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш