Жамият | 17:35 / 30.01.2016
4252
1 дақиқада ўқилади

Сардор Раҳимхон: китоб ўқийдиган санъаткорлар жуда кам

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон “Даракчи” нашрига берган интервьюсида тез-тез бадиий китоблар ўқиб туришини айтди.

“Китоб бу маънавий озуқа берадиган катта бойлик, - деди у. – Тўғри, бугунги, кунда китоб ўқийдиган санъаткорлар жуда кам. Ўзимга келсак, кўнглимга яқини Абдулла Қодирий, Ойбек, Саид Аҳмаднинг асарлари, Зулфия, Ҳамид Олимжон, Муҳаммад Юсуф шеърларини мутолаа қилишни канда қилмайман”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш