Ўзбекистон | 17:26 / 30.01.2016
4061
3 дақиқада ўқилади

ТДАУда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда замонавий мутахассисларнинг ўрни муҳокама қилинди

Тошкент давлат аграр университетида “Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштиришда замонавий мутахассис-кадрларнинг ўрни ва роли” мавзусидаги амалий мулоқот бўлиб ўтди.

Амалий мулоқотда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Дилшод Шоумаров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин Эшназаров, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Юридик шахсларга солиқ солиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Акромхўжа Мамадалиев, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкларининг инвестиция портфелини мониторинг қилиш департаменти директори ўринбосари Отабек Азимов, бир қанча тажрибали фермерлар ва университет талаба-ёшлари қатнашишди.

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунга келиб кўп тармоқли фермер хўжаликлари сони кўпайиб, 38 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Улар энди нафақат деҳқончилик ёки чорвачилик билан шуғулланмоқда, балки ўзи етиштирган хом ашёларни қайта ишлаб, тайёр маҳсулот сифатида бозорга чиқаришмоқда, қолаверса, ташқи бозорга ҳам экспорт қилмоқда, қурилиш ишларини амалга ошириб ва қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатиш каби йўналишларда самарали фаолият кўрсатмоқда. Шундан келиб чиқиб, бугун ушбу соҳада тахсил олаётган ёшлар олдига замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллаш, янги техника ва технологияларни ўзлаштириб, инновацияларни қўллай олиш каба талаблар қўйилмоқда.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантириш учун барча кучларни сафарбар этган ҳолда қишлоқ хўжалигига ихтисослашган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари талабларининг ушбу соҳага бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг назарий ва амалий билимларини бойитишга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. “Диплом билан бизнесга”, “Ишбилармон талаба”, “Келажак фермери”, “Ёш фермер” каби лойиҳалар шулар жумласидандир.