Жаҳон | 18:23 / 30.01.2016
2734
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик сайёҳлар 2015 йилда 104 миллиард доллар сарфлаган ҳолда 120 миллион марта хориж сафарига чиқишди

2015 йилда Хитой фуқаролари 120 миллион марта сайёҳлик ташрифи билан хориж мамлакатларига йўл олишди. Улар томонидан сарфланган маблағлар миқдори 104,5 миллиард долларни ташкил этиб, бу 2014 йилги кўрсаткичларга қараганда 16,7 фоиз кўп демакдир.

Синьхуа агентлигининг хабар беришича, мазкур маълумотлар ХХРнинг Туризм ишлари бўйича давлат бошқармаси томонидан эълон қилинган. Маҳкама таҳлилчиларининг қайд этишича, хитойлик саёҳатчилар ўсиш суръатлари секинлашган бир пайтда глобал иқтисодиётган катта ёрдам кўрсатишмоқда. Айни пайтда, Хитой хориж сафарига йўл олганлар сони ва уларнинг харажатлари бўйича дунёда етакчилик қилмоқда.

“Биз 2016 йилда мамлакат ичида 4,38 миллиард марталик сафарлар бўлишини кутаяпмиз, бу 2015 йилга қараганда 9,5 фоиз кўп демакдир. Ички туризмдан олинадиган даромад миқдори эса бир йил ичида 11 фоизга ўсиб, 3,8 трлн юан ($577,8 млрд)га етишини кутмоқдамиз”, - дейилади хабарда.