Спорт | 22:48 / 30.01.2016
4943
1 дақиқада ўқилади

“Барселона” “Атлетико”ни мағлуб этиб, Испания чемпионатининг якка пешқадамига айланди

“Барселона” Испания Примерасининг 22-турида ўз майдонида асосий рақибларидан бири Мадриднинг “Атлетико” клубини 2:1 ҳисобида ютди.

10-дақиқада Коке мадридликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг 30-дақиқасида Лионель Месси ҳисобни тенглаштирди. 38-дақиқада Луис Суарес яна бир тўп киритди.
Танаффусга чиқишга ҳуштак чалиниши арафасида “матрасчилар” камчилик бўлиб қолдилар: Филипе Луис қизил қарточка олди.

65-дақиқада меҳмонларнинг яна бир ўйинчиси Диего Годин майдонни барвақт тарк этди, у иккинчи сариқ карточка олиб, ўз жамоасини 9 киши бўлиб қолишига сабабчи бўлди.

“Барселона” шу ғалабаси эвазига Испания чемпионатининг якка пешқадамига айланди: каталонияликлар 51 очко тўплаган ҳолда яна битта захира ўйинга эгалар. “Атлетико” эса 48 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Испания Примераси. 22-тур
Барселона – Атлетико М – 2:1
Голлар: Коке, 10 (0:1); Месси, 30 (1:1); Суарес, 38 (2:1).
Четлатиш: Луис, 44; Годин, 65 (Атлетико)

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш