Жаҳон | 08:33 / 31.01.2016
9048
1 дақиқада ўқилади

Барак Обама ўз лавозимида биринчи марта АҚШдаги масжидга ташриф буюради

АҚШ президенти Барак Обама президентлик лавозимида биринчи марта Мэриленд штатидаги Балтимор шаҳрида жойлашган масжидга ташриф буюради, деб ёзмоқда Baltimore Sun нашри.
Таъкидланишича, унинг АҚШ ҳудудидаги масжидга биринчи ташрифи мусулмонларга қарши кайфиятларнинг ўсишидан хавотирланиш сабабли бўлиб ўтади.
Обама Балтиморнинг мусулмонлар ҳамжамияти олдида нутқ сўзлайди ва улар билан диний эркинлик масаласини муҳокама қилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш