Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Ироққа гуманитар муаммоларни ҳал қилиш учун 861 млн доллар йиғишда ёрдам беришга чақирди
БМТ Ироққа ИШИД террорчилик гуруҳи билан уруш сабабли юзага келган гуманитар инқирозни енгиб ўтиш учун 861 млн доллар йиғишда ёрдам беришга чақирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Нефть нархи пасайиши сабабли даромадлари кескин камайиб кетган Бағдод гуманитар инқирозни енгиб ўтиш учун харажатларни молиялаштиришга ёрдам бериш илтимоси билан мурожаат қилди. Бу инқироз оқибатида 2014 йилдан бери 3,3 млн одам жабр кўрган.
"Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар бу муаммони ҳал қилишга етмайди. Биз БМТнинг гуманитар ёрдам бериш режаси бу маблағларни қисман қоплашга ёрдам беради, деб умид қиламиз", деб айтди Ироқнинг миграция ишлари бўйича вазири Жассим Муҳаммад ал-Жаф.
Ироқ ҳукумати мамлакатга гуманитар муаммоларни ҳал қилиш учун 1,56 млрд доллар талаб қилинишини маълум қилди.