Жаҳон | 18:26 / 31.01.2016
3317
1 дақиқада ўқилади

Дамашқ четида содир бўлган икки портлаш оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Дамашқ четида содир бўлган икки портлаш оқибатида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sputnik агентлиги мамлакат ИИВга таянган ҳолда хабар бермоқда.

40 киши яралангани айтилмоқда. Воқеа Дамашқ четидаги Саида Зайнаб деган жойда содир бўлган. Жиноят учун жавобгарликни ўз зиммасига ИШИД гуруҳи олди.