Жамият | 09:50 / 31.01.2016
4439
3 дақиқада ўқилади

Ди Каприо янги роли учун АҚШ актёрлар гильдияси совринига сазовор бўлди

Леонардо Ди Каприо “Омон қолган” фильмидаги маҳоратли ижроси учун совринлар тўплашда давом этмоқда. Бу сафар у АҚШ киноактёрлар гильдияси томонидан ушбу кинода жонлантиргани Хью Гласс образи учун энг яхши эркак роли мукофотини олди.

Ўз навбатида, аёллар орасида энг яхши натижани Бри Ларсон “Хона” фильмидаги Жой Ньюс образи билан қайд қилди.


Ўтган ҳафта Ди Каприо ва Ларсон АҚШ кинотанқидчиларининг Critics Choice Awards мукофотига сазовор бўлган эди.

Киноактёрлар гильдияси бошқа йўналишлар бўйича ҳам совриндорларни эълон қилди.
“Энг яхши актёрлик таркиби” мукофотини “Даунтон аббатлиги” сериали ижодкорлари қўлга киритди.

Гильдия фильмлар ва сериалларни алоҳида баҳоламайди, шу боис ушбу номинация энг нуфузлиси ҳисобланади. Мазкур номинацияда “Даунтон аббатлиги” машҳур “Тахтлар ўйини” сериалини доғда қолдирди.

“Бадиий фильмдаги энг яхши актёрлик таркиби” мукофотини “Диққат марказида” картинаси қўлга киритди.

“Комедия сериалидаги энг яхши актёрлик таркиби” номинациясида “Қизғиш – мавсум хити” сериали, “Драматик сериалдаги энг яхши актёр” номинациясида Кевин Спейси “Қартали уй” фильмидаги образи туфайли ғолиб бўлдилар.

“Иккинчи пландаги энг яхши актёр” деб “Наслсиз ҳайвонлар” фильмидаги ижроси учун Идрис Эльба, “Иккинчи пландаги энг яхши актриса” деб эса “Даниялик қиз” фильмидаги ижроси учун Алисия Викандер топилдилар.

“Драматик сериалдаги энг яхши актриса” деб Виола Дэвис “Қотиллик жазосидан қандай қочиш мумкин” фильмидаги ижроси учун, “Комедия сериалидаги энг яхши актриса” деб эса Узо Адуба “Қизғиш – мавсум хити” сериалидаги ижроси учун ҳисобландилар.