Жаҳон | 00:46 / 31.01.2016
10807
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Россия самолёти Туркия ҳаво ҳудудини бузгани ҳақидаги хабардан кейин Путин билан учрашиш истагини билдирди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан учрашишни истаяпти, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Эрдўған бу ҳақда гўёки Россиянинг Су-34 самолёти Туркия ҳаво ҳудудини бузгани ҳақидаги хабардан кейин айтди.

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини ушбу ҳолат юзасидан чақиртирган эди.

Россиянинг Анқарадаги элчихонасида элчи Андрей Карловнинг Туркия ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилгани тақсдиқланди.