Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада 10 мингга яқин қочқин бола йўқолиб қолгани маълум бўлди
Европага ота-онасиз ва яқинларисиз келган 10 мингга яқин қочқин бола Европа Иттифоқи чегараларини кесиб ўтиш вақтида йўқолиб қолган. Бу ҳақда Европол маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Италияда 5 минг бола, яна мингга яқин бола Швецияда йўқолиб қолган. Буюк Британияда қаердалиги номаълум бўлган болалар сони бир йил ичида 2 баробарга кўпайган. Европол маълумотларига кўра, ўтган йили Европага келган қочқинлардан 270 минги вояга етмаганлар бўлган.
Полициячилар бу болалардан кўпчилиги Европага келгач одам савдогарлари қурбонига айланган бўлиши мумкинлигидан хавотирланмоқда.