Жаҳон | 08:05 / 31.01.2016
2968
1 дақиқада ўқилади

Миср ички ишлар вазирлиги A321 самолёти фалокати бўйича ҳибсга олишлар амалга оширилгани ҳақидаги хабарларни инкор этди

Миср ички ишлар вазирлиги Россиянинг A321 самолётининг Синай яриморолида фалокатга учраши юзасидан ҳибсга олишлар амалга оширилгани ҳақидаги хабарларни инкор этди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

"ОАВдаги охирги уйдирмаларга қарамасдан, биз Metrojet самолётининг фалокати сабабларини тергов қилиш билан боғлиқ қандайдир ҳибсга олишлар амалга оширилганини қатъиян инкор эта оламиз", деб айтилди Миср ИИВда.

Аввалроқ Reuters ахборот агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда Миср ҳукумати A321 самолёти бортига портловчи қурилма олиб ўтишда EgyptAir авиакомпаниясининг механикини гумон қилаётганини маълум қилганди. 

2015 йил 31 октябрда Россиянинг "Когалымавиа" авиакомпаниясининг Airbus A321 йўловчи лайнери Шарм-ал-Шайҳдан Санкт-Петербургга парвоз қилаётганда Синай яримороли устида фалокатга учраган. Самолётда 217 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.