Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигериянинг Майдугури шаҳрига жангарилар уюштирган ҳужум оқибатида 60 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди
Нигериянинг Майдугури шаҳрига жангарилар уюштирган ҳужум оқибатида 60 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди. Reuters ахборот агентлигининг ёзишича, ҳужумда "Боко Ҳарам" гуруҳининг аъзолари иштирок этган.
Нигерия армияси вакили Мустафа Анкас Майдугури четидаги Далори шаҳарчаси аҳолиси жабр кўргани ва ҳужум 30 январь кечаси уюштирилганини маълум қилди.
"Боко Ҳарам" террорчилик гуруҳи 2015 йилнинг апрелида ўзининг номини "ИШИДнинг Ғарбий Африка вилояти" деб ўзгартирди. Бу гуруҳ бошлиғи Абубакар Шекаий ИШИДга вафодорликка қасамёд келтириб, ИШИД бу қасамёдни қабул қилгандан кейин амалга оширилган.