Жаҳон | 17:02 / 31.01.2016
3826
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Нидерландияда 300дан ортиқ қочқин ўз жонига қасд қилишга уринган

Ўтган йили Нидерландияда жами 312 қочқин ўз жонига қасд қилишга уринган. Бу ҳақда мамлакатнинг бошпанага даъвогарларни қабул қилиш бўйича марказий агентлиги маълумот берди.

“Яна 369 киши ўзига зарар етказмоқчи бўлди; айримлар очарчилик эълон қилди”, - дейилади хабарномада.

Январь ойида ҳам бу тахлит кўнгилсизликлар кузатилди. Хусусан, Тер-Апел шаҳрида ироқлик муҳожир ўзини осиб қўйди, негаки унинг қочқинлик мақомини олиш борасидаги талабномасининг кўриб чиқилиши нуқул орқага сурилаверди.

Зандам шаҳридаги бошпанада суриялик қочқин оиласи соғинчидан ўзига ўт қўйиб юборди. Яқинлари ёрдамга келгани туфайлигина унинг жони омон қолди.

Бундан ташқари, марказлар ичида 55та жинсий яқинликка зўрлаш ҳолатлари кузатилган. Бир сафар Нидерландия фуқароси қочқин болага тегажоғлиқ қилишда айбланди. Яна бир вазиятда қочқин эркак голландиялик қизни зўрлашга ҳаракат қилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш