Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Туркия ҳаво ҳудудининг бузилганини тасдиқлади
АҚШ ҳарбий идорасининг маълумотлари Россия самолёти Туркия ҳаво ҳудуди бузилганини тасдиқлади, бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“Биз воқеадан бохабармиз ва кеча Россия самолётларидан бири Туркия ва НАТО ҳаво ҳудудини бузганлигини тасдиқлашга тайёрмиз”, - деди Пентагон вакили Марк Райт.
Унинг сўзларига қараганда, Пентагон Россияни Туркия ҳаво ҳудудини ҳурмат қилишга ҳамда минтақада беқарорликни келтириб чиқариши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларни тўхтатишга чақиради.
Райтнинг қўшимча қилиб айтишича, Москва ва Анқара ўзаро мулоқот ўрнатиб, вазият кескинлашишининг олдини олиш борасида чоралар кўриши муҳимдир.