Иқтисодиёт | 14:42 / 31.01.2016
3177
1 дақиқада ўқилади

Пўлат етишмовчилиги туфайли Toyota Япониядаги ишлаб чиқаришни бир ҳафтага тўхтатиши мумкин

Япониянинг энг йирик автоконцерни – Toyota 8 февралдан эътиборан Япониядаги корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнини бир ҳафтага тўхтатиб қўйиши мумкин. Kyodo агентлигининг маълум қилишича, бу Айти префектурасидаги пўлат етказиб берувчи заводлардан бирида содир бўлган портлаш билан боғлиқ.

1-5 февраль кунлари Toyota заводлар ходимларига иш соатларидан ташқари ишлашни ман қилган. Ишлаб чиқаришни тўхтатиб туриш борасидаги якуний қарор кейинги ҳафта мобайнида қабул қилинади.

Aichi Steel заводидаги портлаш 8 январь куни содир бўлди. Ҳеч ким зарар тегмади, аммо ишлаб чиқариш йўналишларидан бири яроқсиз аҳволга келди. Уни таъмирлаш ишлари фақат март ойида тугайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш