Иқтисодиёт | 15:45 / 31.01.2016
6680
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон миллий банки валюта айирбошлаш шохобчаларидаги сотиш ва сотиб олиш ўртасидаги тафовутни катталаштирди

Қозоғистон миллий банки қарорига кўра 2016 йилнинг 1 февралидан айирбошлаш шохобчаларида чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш нархлари ўртасидаги фарқ катталаштирилади. Бу ҳақда Миллий банкнинг тегишли қарори матнидан маълум бўлди.

“Чет эл валютасини тангага сотиб олиш курсининг сотиш курсидан чекинишини чегаралари ваколатли банклар ва ташкилотларнинг айирбошлаш пунктлари орқали ўтказиладиган операцияларда қуйидагича белгилансин: 1) АҚШ доллари – 6 танга; 2) евро – 7 танга”, - дейилади ҳужжат матнида.