Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шотландия банки 10 фунт стерлинглик шотланд қоғоз пулида олимнинг суратини босади
Шотландия қироллик банки (Royal Bank of Scotland) янги полимер 10 фунт стерлинглик шотланд қоғоз пулида сурати босиладиган уч кишининг рўйхатини чоп этди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
400 кишидан иборат гуруҳ бу мақсадда уч нафар энг атоқли шотланд олимлари – Жеймс Максвелл, Томас Телфорд ва Мэри Сомервиллни танлаб олди.
Жеймс Клерк Максвелл классик электродинамика яратувчиси ва статик физиканинг асосчиларидан бири ҳисобланади. Томас Телфорд муҳандис ва архитектор бўлган, у кўплаб йўллар, кўприклар ва каналлар лойиҳаларини тузгани билан маълум. Мэри Сомервилль XIX аср бошида математика ва астрономия билан шуғулланган ҳамда ўзининг ҳамкасабаси билан Қироллик астрономик ҳамжамиятига киритилган биринчи аёллардан бири бўлган.
Янги пулда қайси олимнинг сурати пайдо бўлиши халқ орасида овоз бериш билан аниқланади, банкнотанинг ўзи эса 2017 йилда чоп этилади. 5 фунт стерлинглик шотланд қоғоз пулида адабиёт соҳасидаги яна бир атоқли давлат арбобининг сурати туширилади.