Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцария ҳукумати ўз фуқароларига ҳар ойда 2 минг евродан беришни муҳокама қилмоқчи
Швейцария ҳукумати ўз фуқароларига улар ишлаши ёки ишламаслигидан қатъий назар ҳар ойда 2500 швейцар франкидан (2250 евро) бериш ташаббусини муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.
Агар бу ташаббус маъқулланса, Швейцария фуқаролари ҳар ой қатъий даромад оладиган биринчи давлат бўлади. Бу масала бўйича овоз бериш жараёни июлда бўлиб ўтиши керак.
Нашр маълумотларига кўра, ташаббус Швейцариянинг демография институти томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига асосланган. Сўровномага кўра, мамлакатнинг кўпчилик аҳолиси қўшимча даромадни олишларига қарамасдан ишлашда давом этаверадилар ёки иш топишга ҳаракат қиладилар.
Фақатгина 2 фоиз швейцариялик ишдан кетишини, 8 фоизи эса "ишдан кетиш имкониятини шароитлардан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқишини" маълум қилган. Шу билан бирга, 56 фоиз аҳолининг фикрича, ҳукумат ушбу ташаббусни маъқулламайди.
Таъкидланишича, ташаббусда болаларга 500 еврога яқин пул тўланиши белгиланган.