Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
The New York Times нашри АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватламоқда
АҚШнинг The New York Times нашри АҚШ президенти лавозимига Демократлар партиясидан номзод Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳақда нашрнинг сайтида маълум қилинди.
“Сайловчиларда бутун тарих давомида президент лавозимига энг малакали номзодни танлаш имконияти мавжуд”, дейилмоқда нашрдаги мақолада Клинтон ҳақида.
Нашр фикрича, охирги йилларда Республикачилар партияси номзодлари ўзларини президент лавозимига курашда тажрибали кишилар қилиб кўрсатиш мақсадида америкаликларни “бўм-бўш тарғибот шиорлари” билан “бомбардимон қилганлар”.
Клинтон АҚШ президенти лавозимига йирик партиядан биринчи аёл номзод бўлмоқда. Хиллари Клинтон Нью-Йорк штатидан сенаторлик қилган, АҚШ Давлат котиби лавозимида ишлаган ҳамда турмуш ўртоғи Билл Клинтон президент бўлганида АҚШнинг биринчи хоними бўлган.