Жаҳон | 09:58 / 31.01.2016
3362
1 дақиқада ўқилади

Туркия соҳиллари яқинида қайиқнинг фалокатга учраши оқибатида 39 қочқин ҳалок бўлди

Туркия соҳиллари яқинида қочқинлар кетаётган қайиқ фалокатга учради, оқибатда камида 39 киши ҳалок бўлди, яна 75 киши Туркия соҳилбўйи қўриқлаш кучлари томонидан қутқариб қолинди, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги.

Расмиийларнинг маълумотларига кўра, Сурия, Афғонистон ва мьянмалик қочқинлар Грециянинг Лесбос оролига етиб олишмоқчи бўлишган. Соҳилбўйи хизматлари фалокатга учраган одамларни қидиришни давом эттирмоқда, чунки қайиқдаги одамларнинг аниқ сонини аниқлашнинг имкони бўлмаган.

Фалокат Чанаккале вилояти соҳиллари яқинида юз берган, ҳалок бўлганлар орасида бир неча бола ҳам бўлган.

Ўтган ҳафтада ҳам Эгей денгизида кема фалокатга учраши оқибатида 40 дан кўпроқ муҳожир ҳалок бўлганди.