Жаҳон | 09:54 / 31.01.2016
2505
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 13 минг мактаб автобуси хавфсизлик текширувидан ўта олмади

Хитойда 13 минг атрофидаги мактаб автобуслари ХХР таълим вазирлиги ҳамда ишлаб чиқаришдаги хавфсизлик бўйича миллий идора текшируви чоғида хавфсиз эмас деб топилди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.
Текширув натижаларига кўра тегишли рухсатномасиз ушбу автобусларни бошқариб келган 32 минг ҳайдовчи ишдан бўшатилди.
2015 йил майида ХХРнинг Гуанси-Чжуан мухтор туманида техник кўрикдан ўтказилмаган автобус ҳалокати оқибатида 2 бола ҳалок бўлди, 21 бола жароҳат олди. Ҳайдовчи одамларни ташиш рухсатномасига эга эмасди. Бундан ташқари, автобус ичида белгиланганидан икки баробар кўпроқ одам кетаётганди. Шундан сўнг мамлакат бўйлаб мактаб ҳайдовчилари ва автобусларининг ялпи текшируви ўтказилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш