Спорт | 21:20 / 31.01.2016
2909
1 дақиқада ўқилади
"Ювентус" Италия чемпионатида кетма-кет 12 ғалабани қўлга киритди
"Ювентус" Италия А сериясининг 22-турида меҳмонда "Кьево"ни тор-мор этди. Учрашув Веронада "Марк-Антонио Бентегоди" стадионида бўлиб ўтди ҳамда туринликларнинг 0:4 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. "Юве" шу тариқа чемпионатдаги кетма-кет 12-ғалабасини қўлга киритди.
Учрашувда Альваро Мората дубль қайд қилди, Алекс Сандро ва Поль Погба ўз ҳисобларига биттадан тўп ёзиб қўйишди.
"Юве" 48 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалининг 1-ўринига кўтарилиб олди. 2-ўринда бораётган "Наполи" "Юве"дан бир очко ортда қолмоқда, бироқ захирада битта ўйинга эга. "Кьево" 27 очко билан 10-ўринни эгалламоқда.
Италия А серияси. 22-тур
Кьево – Ювентус – 0:4
Голлар: Мората, 6 (0:1); Мората, 40 (0:2); Сандро, 61 (0:3); Погба, 67 (0:4).