Спорт | 21:58 / 01.02.2016
5642
1 дақиқада ўқилади
Иброҳимович "Сент-Этьен"га қарши ўйин арафасида эшикка суянгани учун жароҳатланишига бир бахя қолди
ПСЖ жамоасининг швециялик ҳужумчиси Златан Иброҳимович миллий чемпионатнинг навбатдаги турида "Сент-Этьен"га қарши ўйин олдидан кутилмаган жароҳатга учраши мумкин эди.
Бу ҳолат видеоси интернетга жойлаштирилган. Видеода Златан ўз жамоадошлари билан майдонга кириб келишдан олдин, йўлакда вақт ўтишини кутиб турганида эшикка суянгани, эшик табақаси эса ичкари томонга очилиб кетиши туфайли футболчи мувозанатини йўқотиб, йиқилишига бир бахя қолганини кўриш мумкин.
Парижликларнинг бахтига бу вазиятда Златан кераксиз жароҳатдан қутилиб қолди ва у ўйинда 2та гол уриб, ғалабани таъминлади.