Жаҳон | 15:53 / 01.02.2016
11372
1 дақиқада ўқилади
Рамзон Қодиров Касьяновни нишонда ушлаб турганига шама қилди
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Россиянинг собиқ бош вазири, бугунги мухолиф сиёсатчи Михаил Касьяновнинг Страсбургга келишига ўзига хос тарзда муносабат билдирди. У видеони снайпер милтиғи нишонидан кўрингандай бир шаклда монтаж қилиб, бу билан Касьяновнинг нишонда турганига ишора қилди.
“Касьянов Страсбургга Россия мухолифатига пул олиб кетиш учун келди. Ким тушунмаган бўлса, энди тушунди”, - деб ёзилган видеога илова қилиб. Бу янгиликка изоҳ бераркан, Кремль расмий вакили Дмитрий Песков вазиятни ўрганишга ваъда берди.
“Гап нимадалигига қараб кўрамиз”, - деди у.