Спорт | 15:22 / 01.02.2016
5133
1 дақиқада ўқилади

Серхио Рамос: Неймар «Реал»га ўтадими? Мен ҳеч қачон «Барселона»га ўтмайман

«Реал» жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос «Барселона» ҳужумчиси Неймарнинг мадридликлар сафига ўтиши имкониятлари ҳақида фикр билдириб ўтди. У Криштиану Роналдунинг «Сантьяго Бернабеу»ни ҳеч қачон тарк этмаслигини ҳам айтиб ўтган.

«Неймар - ажойиб футболчи, у ўйин тақдирини ёлғиз ўзи ҳал қила олиши мумкин. Футболда ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди. Трансфер билан боғлиқ миш-мишлар ҳар доим бўлган. Аммо бир нарсани аниқ айтишим мумкин, мен ҳеч қачон «Барселона»га ўтмайман.

«Реал» сардори сифатида эса бир гапни айтмоқчиман, мен Криштиану яна узоқ йиллар жамоамизда қолишини истайман. У ҳақиқий юлдуз, - дейди Рамос.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш