Спорт | 18:42 / 02.02.2016
4220
2 дақиқада ўқилади

Арсен Венгер Росицки майдонга чиқиб, 3 дақиқа ичида жароҳат олганидан ҳайрон бўлди

"Арсенал" жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер жамоанинг чехиялик ярим ҳимоячиси Томаш Росицкининг навбатдаги жароҳатга йўлиқишига муносабатини билдирди.

"Бу ҳолатга ҳеч ким тушунмади. Танаффусдан кейин унга машқлар бажаришга киришишни кўрсатма бердим. У 20 дақиқа давомида жон дили билан шуғулланди. У барча машқларни тез бажараётганди. Кейин уни майдонга туширдим, у эса 3 дақиқа ўтибоқ жароҳат олган.

Мен унга юзландим ва "Томаш, сен ўзингга ўхшамаяпсан", дедим. Чунки, у оёғида яхши ҳаракатлана олмаётганди ва бир неча марта тўпни йўқотди.

Менда унинг бир вақтлардаги ўйинидан ёрқин таассуротлар қолган. У ўйиндан кейин менга майдонга тушганидан бир неча дақиқа ўтиб, жароҳат олгани ҳақида айтди.

У майдонга тушишдан олдин 20 дақиқа шуғулланганди. Кўриниб турибдики, унинг ҳоли хароб. Бунга ишониб бўлмайди. У яхши футболчи эди, аммо уни жароҳатлар адо қилди. У ҳозирда 35 ёшда ва унга қийин дамлар келди.

Умид қиламанки, бу ҳолат узоқ давом этмайди", дейди Венгер.

Росицки мавсумнинг биринчи даврасида ҳам жароҳат туфайли 1 ойга сафдан чиққанди.

У 30 январь куни жамоанинг Англия лигаси кубоги доирасида "Бёрнли"га қарши ўтказган баҳсининг 70-дақиқасида майдонга туширилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш