Жаҳон | 20:11 / 02.02.2016
4009
1 дақиқада ўқилади

Эрон Туркияга газни чегирма билан берадиган бўлди

Халқаро ҳакамлик суди Туркиянинг Эронга қарши газга чегирма белгилаш бўйича даъвосини қондирди, деб хабар беради Shana.

Эрон миллий газ компанияси раҳбари Ҳамид Ризо Арақийнинг сўзларига қараганда, Туркиянинг даъвоси тўлиқ қондирилмади. Анқара 35.5 фоиз миқдорида чегирма беришни талаб қилгани ҳолда, суд бу кўрсаткични 10-15 фоиз қилиб белгилади.

Туркия Эрондан ҳар йили 10 млрд куб газ харид қилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш