Спорт | 08:36 / 02.02.2016
2264
1 дақиқада ўқилади

Гвардиола ёзда «Манчестер Сити» таркибини кучайтириш учун 150 млн фунт олади

«Манчестер Сити»нинг бўлажак бош мураббийи ёзги трансферлар учун 150 млн фунт билан таъминланади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар ёзган.

У жамоага таклиф қилиши мумкин бўлган футболчилар қаторида Поль Погба ва Жон Стоунз номлари тилга олинмоқда.

1 февраль куни инглизлар жамоаси ушбу мутахассис билан 3 йиллик шартнома тузгани маълум қилинди.

Гвардиола Манчестернинг қайси жамоасида ишлаши маълум бўлди

Гвардиола «Манчестер Сити»да йилига 20 млн евро маош олади

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш