Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркдаги кўчалардан бирида Ал-Пачинони бошпанасиз дайди деб қабул қилишди
"Оскар" мукофоти совриндори, "Чўқинтирган ота" фильмларидаги ижроси орқали дунёда миллионлаб мухлис орттирган Ал-Пачино оммани ҳайрон қолдиришда давом этмоқда.
Бу сафар 75 ёшли бу актёр репетиция жараёнидан кейин Нью-Йорк бўйлаб сайрга чиқди. У жанда ва капюшонли кийимда, соч-соқоли ўсиқ ҳолда бўлгани учун уни деярли ҳеч ким танимаган.
"У худди дайдига ўхшарди. Бизнинг ҳеч биримиз аввалига унинг дунё даражасидаги юлдуз Ал-Пачино эканини пайқамадик. У ўзини жуда даҳшатли даражада тутар, уёқдан-буёққа чопарди. Уни жинни деб ҳам ўйлаш мумкин эди", дея ёзган гувоҳлардан бири блогида.


