Жаҳон | 21:05 / 02.02.2016
9133
1 дақиқада ўқилади

Су-34 қирувчиси Су-24нинг ҳалок бўлган учувчиси номи билан аталади

Россия мудофаа вазирлиги Липецк авиамарказига берилган Су-34 қирувчиларидан бирига Су-24нинг ҳалок бўлган учувчиси Олег Пешковнинг номини берди. Бу ҳақда Липецк шаҳар депутатлари кенгашининг расмий сайти орқали хабар берилди.

Мудофаа вазирлигининг тегишли сўрови Липецк гарнизони захира зобитлари томонидан қабул қилинди. Липецк шаҳар кенгашининг ҳуқуқий масалалар бўйича доимий комиссияси йиғилишида ижобий қарор қабул қилингани маълум бўлди.

Олег Пешков Туркия ҳудудига кириб қолган Россия самолётининг учувчиси бўлиб, унинг ҳаво кемаси Туркия ҳаво кучлари томонидан уриб туширилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш