Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tata Motors автоконцерни Зика вируси туфайли янги хетчбэки номини ўзгартиради
Ҳиндистоннинг Tata Motors автоконцерни Zica номи остида чиқарилган янги хетчбэки номини Зика вируси туфайли ўзгартиради. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар тарқатган.
Компаниядагиларнинг маълум қилишича, Zica номи Zippy Car атамасидан ("тезкор машина") олинган ва Зика вирусига алоқадор эмас.
Янги моделнинг тақдимоти 3-9 февраль кунлари давомида Нью-Йорк шаҳрида ўтказиладиган Auto Expo ташкиллаштирилиши кутилмоқда. Шунинг учун, компания бу тақдимот давомида номни ўзгартира олмайди, янги номни Tata Motors тақдимотдан бир неча ҳафтадан кейин эълон қилади.