Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 07:26 / 02.02.2016
3485
1 дақиқада ўқилади
«Валенсия» Черишевни ўз таркибига қўшиб олгани ҳақида эълон қилди
Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Денис Черишев ўз фаолиятини «Валенсия» клубида давом эттиради.
«Валенсия» уни 2016 йилнинг 30 июнига қадар ижарага олган.
Бугун у янги жамоаси базасида тиббий кўрикдан ўтади.
Ушбу 25 ёшли ярим ҳимоячига «Севилья» ва «Ливерпуль» жамоалари ҳам қизиқиш билдираётганди.
Россиялик футболчи жорий мавсумда "Реал" сафида атиги 118 дақиқа ҳаракат қилиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш