Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Златан Иброҳимович «ПСЖ» футболчилари автобусини қўриқлаб кетиш вақтида аварияга учраган полициячини бориб кўрди
Франциянинг «ПСЖ» ва Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Иброҳимович парижлик футболчиларнинг хавфсизлиги учун учрашувлардан бирига кузатиб келиш жараёнида жабрланган полиция ходимини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Goal.com интернет нашри хабар тарқатди.
Ҳужумчи ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимини қўллаб-қувватлаш мақсадида унга унинг Швеция миллий терма жамоаси сафида кийган либосини совға қилган.
Эслатиб ўтамиз, полиция ходими Франция чемпионатининг «Сент-Этьен»га қарши учрашувида меҳмон жамоа жойлашган автобусга йўлбошчилик қилб келаётган чоғида йўл транспорт ҳолатига учраган ва шифохонага ётқизилганди. Маълумотларга кўра унинг аҳволи оғир ҳолатда.