Спорт | 19:02 / 03.02.2016
5405
1 дақиқада ўқилади

Филипе Луис Мессига ишлатган қўполлиги учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди

Испаниянинг «Атлетико» клуби ҳимоячиси Филипе Луис 3та учрашувга четлаштирилди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатди.

Мусобақаларни ўтказиш қўмитаси Испания чемпионатининг «Барселона»га қарши учрашувидан (1:2) кейин ўйиннинг видеоёзувини кўриб чиққан ҳолда шундай қарорга келган.

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 44-дақиқасида «Атлетико» ҳимоячиси Лионель Мессига нисбатан ўта қўпол ўйнагани учун қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.

Шундай қилиб, Филипе Луис «Эйбар», «Хетафе» ва «Вильярреал» жамоаларига қарши учрашувларни ўтказиб юборади.