Технология | 11:16 / 03.02.2016
5144
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Apple 15 мартда 4 дюймли арзон айфон ва янги айпадни намойиш қилади

9to5Mac нашрининг ахборот манбалари маълумотларига кўра, Apple компания учун хос бўлмаган вақтда янги маҳсулотлар намойишини ўтказишни режалаштирмоқда. 15 март куни 4 дюймли арзон айфон, iPad Air 3 ва Apple Watch соатлари учун янги тасмаларни тақдим этади.

Маълумотларга кўра, бюджет айфон iPhone 5se номини олади. Бундан аввалроқ эса нашр у ҳақдаги батафсил маълумотларни эълон қилган эди.

Унга кўра, iPhone 5se смартфони iPhone 5s, iPhone 6 ва iPhone 6s аралашмаси бўлади. Унинг ташқи томони iPhone 5s`ни эслатса, олд панелининг қирралари айфоннинг сўнгги нусхаси каби бўлади. Асосий камера 8, олд камера эса 1,2 Мп бўлиши кутилмоқда. iPhone 6 смартфонидаги каби, унда ҳам катта панорамада суратга олиш ва видео қайд этишда автомат фокуслаш функцияси ишлайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш