Жамият | 09:57 / 03.02.2016
12927
1 дақиқада ўқилади

Йўловчилардан бири Сомалидаги самолётда юз берган портлашдан кейинги ҳолатни видеога олди

2 февраль куни бортда юз берган портлаш туфайли Сомалида шошилинч тарзда қўнган Daallo Airlines авикомпаниясининг А321 йўловчи самолёти йўловчиларидан бири портлашдан кейин учишда давом этган самолёт бортидаги ҳолатни тасвирга олган.

Эслатиб ўтамиз, Жибутига йўл олган самолёт ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтгач, бортда юз берган портлаш туфайли ортга қайтган. Самолёт бортида 60 йўловчи ва экипаж аъзолари бўлишган. Улардан 2 нафари кичик жароҳатлар олишган. Самолётдагиларнинг барчаси эвакуация қилинган.