Жаҳон | 01:25 / 04.02.2016
4901
1 дақиқада ўқилади

Арманистон мудофаа вазирлиги Озарбайжон томонидан отишма уюштирилганини маълум қилди

Арманистон мудофаа вазирлигида айтилишича, Озарбайжон қуролли кучлари 3 февраль кечки пайт Арманистоннинг шимоли-шарқида жойлашган чегара яқинидаги Беркабер қишлоғини ўққа тутган.

Оқибатда маҳаллий фуқаронинг автомобили шикастланган.

"Жабрланганлар йўқ. Автомобилнинг шинаси ва ойнаси шикастланган. Айни вақтда Озарбайжон томондан нишонга олмай ўқ узилмоқда", дейилмоқда хабарда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш