Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:16 / 05.02.2016
3052
1 дақиқада ўқилади
Буюк Британия БМТ комиссиясининг Ассанж бўйича қарорини шубҳа остига олмоқда
Буюк Британия ҳукумати БМТнинг WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг таъқиб қилинишини асоссиз деб топган ишчи гуруҳининг қарорига эътироз билдиради, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.
“Бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди, - деди ҳукумат вакили агентлик билан мулоқот чоғида. – Жулиан Ассанж адолатсиз ҳибс қурбони эканлиги борасидаги фикрни бутунлай инкор қиламиз. Британия БМТга ишчи гуруҳнинг қарорига расман эътироз билдиришини тушунтирди”.